Дунёда жанговар шай ҳолатидаги ядро каллаклари сони ортмоқда
Тўққизта давлат - АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил ўзларининг ядровий арсеналларини модернизация қилишда давом этмоқда, жанговар шай ҳолатидаги ядро каллаклари сони кўпаймоқда, дея хабар беради Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI).
SIPRI ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил январь ҳолатига кўра, дунёдаги 12121 та ядро каллакларидан 9585 таси жанговар шай ҳолатда бўлган. Уларнинг қарийб 3904 таси ўша пайтда ракета ёки самолётларда жойлаштирилган (2023 йил январь ойига нисбатан 60 та кўп). Жойлаштирилган жанговар каллаклардан 2100 га яқини баллистик ракеталарга қарши юқори шай ҳолатга келтирилган.
Институт маълумотига кўра, шунингдек, Хитой ўз жанговар каллакларини илк бор шай ҳолатга келтирган бўлиши мумкин. Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Корея баллистик ракеталарни бир нечта каллаклар билан жиҳозлаш устида ишламоқда. Бу эса оператив равишда жойлаштирилган ядро каллаклари сонининг кўпайишига олиб келади.
НАТО давлатлари ядро қуролини жанговар шай ҳолатга келтириш масаласини муҳокама қила бошлади. Бу ҳақда алянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, блок “рақибларига тўғридан-тўғри сигнал бериш” учун ўзининг ядровий арсеналини бутун дунёга намойиш қилиши керак.
Қайд этилишича, фойдаланишга тайёр ядро каллаклари сонини ошириш тенденцияси кейинги йилларда ҳам давом этади. Шу билан бирга, қуролларнинг умумий сони камайиб бормоқда.