Эрон ядрочи олимнинг ўлдирилиши ташкилотчисини аниқлаганини маълум қилди
Эрон Миллий хавфсизлиги Олий кенгаши котиби Али Шамхани Исроил разведка хизмати “Моссад”ни назарда тутиб, ядрочи олим Моҳсен Фахризаденинг ўлдирилишини ким ташкиллаштирганини Теҳрон аниқлай олганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
“Бу электрон ускуналардан фойдаланилган мураккаб операция бўлган. Воқеа (суиқасд)ни жойида ҳеч ким бўлмаган, бироқ аниқлашнинг имкони бор. Шу билан бирга буни ким режалаштиргани, унинг ўтмиши ҳам бизга маълум”, деди Шамхани Tasnim агентлиги томонидан эфирга узатилган видеолавҳада.
Унинг сўзларига қараганда, суиқасдда Исроил ва “Моссад”нинг, шунингдек, мамлакатда тақиқланган “Эрон ҳалқи мужоҳидлари” ташкилотининг қўли бор.
Ядрочи олим Мохсен Фахризаде 27 ноябрь куни Теҳронда уюштирилган суиқасдда ўлдирилди, у олинган оғир жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлди. Эрон мудофаа вазирлиги ўлдирилган олим вазирликнинг тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари бўлганини тасдиқлади.