Каттақўрғонда реабилитация ва ижтимоий хизматлар кўлами кенгаймоқда

Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш йўналишида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Президент ташаббуси билан жорий этилган фаол ижтимоий ҳимоя тизими доирасида ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга сифатли ва манзилли ижтимоий хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

2025 йил ноябрь ойи ҳолатига кўра, Каттақўрғон шаҳрида жами 2 595 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган. Шу жумладан:

1-гуруҳ – 333 нафар

2-гуруҳ – 1 724 нафар

3-гуруҳ – 182 нафар

18 ёшгача бўлган болалар – 356 нафар

18–29 ёшдаги фуқаролар – 212 нафар

30 ёшдан пенсия ёшигача – 1 214 нафар

Пенсия ёшидаги фуқаролар – 813 нафар

Шулардан 1 231 нафари аёллар, 1 364 нафари эса эркаклардир.

Марказ томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни техник воситалар билан таъминлаш ишлари ҳам давом этмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойига қадар:

- 221 нафар фуқаро реабилитация техник воситалари билан таъминланган;

- 29 нафарга сайр учун арвача,

- 120 нафарга қўлтиқ таёқ, хасса, кўзи ожизлар хассаси ва бошқа воситалар,

- 17 нафарга эса рақамли эшитиш мосламалари берилди.

Шунингдек, 55 нафар ногиронлиги бўлган шахс протез-ортопедия воситалари (қўл, оёқ, модулли сон протезлари ва бошқалар) билан таъминланди.

Шунингдек, 179 нафар фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди, 105 нафар ногиронлиги бўлган шахс мономарказга ўқишга юборилди, 312 нафар фуқаро тиббиёт бирлашмаси қошидаги реабилитация бўлимида стационар даволанди.

2025 йил октябрь ойида 5 нафар фуқаро тўлиқ реабилитациядан ўтган, 34 нафарда эса қисман яхшиланиш кузатилган. Жумладан, 5 нафар фуқарода 1-гуруҳдан 2-гуруҳга, 34 нафарда эса 2-гуруҳдан 3-гуруҳга ўтиш ҳолатлари қайд этилган.

Хуршид Саъдуллаев,

Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бош мутахассиси.