Каттақўрғоннинг Чинобод маҳалласида Ҳолва бозори ташкил этилади
- 13.03.2026 10:23
- 1
- Самарқанд
Бу Каттақўрғон шаҳрини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар режасида қайд этилган.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-дастурда, шунингдек, 4Р-46 “Самарқанд-Жума” автомобил йўлининг 66-67 километрлари оралиғида шарқ ширинликларга ихтисослаштирилган “Миллий бренд” асосида савдо мажмуаси ташкил этиш кўзда тутилган.
Қўшҳовуз маҳалласида жойлашган “Қўшҳовуз-1” кичик саноат зонаси ва унга туташ бўлган Ингичка кўчасини зарур инрфтузилма билан таъминлаш орқали 6 та тадбирколик субъекти фаолиятини кенгайтирилади ва 12 та янги саноат лойиҳаси ишга туширилади.
Каттақўрғон сув омбори соҳили бўйида ўрмон хўжалиги агентлиги балансида бўлган 4 гектар ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосида “КБР НАТУРE РEСОРТ CОМПЛEХ” МЧЖ томонидан экотуризм кластерини ташкил этиш” лойиҳасининг 2-босқичи амалга оширилади.