Ядро қуролини тақиқлаш шартномаси 2021 йил 22 январда кучга кирди

Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши қуролланиш пойгасидан воз кечиш чораларини кўришида ядровий давлатларга нисбатан босимни кучайтиради. Бу ҳақда "lenta.ru" га БМТнинг қуролсизланиш бўйича бош котибининг собиқ вакили Анжела Кейн билдирди.

"Энди Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома кучга киргач, ядровий қуролга эга давлатларга нисбатан босим ошади", деди Кейн. Хусусан, ушбу давлатлар бошқа битимнинг 6-моддаси - Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бажаришга тайёрлигига боғлиқ. Унга мувофиқ, ҳужжатни имзолаган мамлакатлар (улар орасида Россия ва Қўшма Штатлар ҳам бор) келажакда ядровий қуролланиш пойгасини тўхтатиш ва ядровий қуролсизланиш тўғрисида музокаралар олиб бориш мажбуриятини олади.

Кейн ядровий мамлакатлар - Россия ва АҚШ ўртасида стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома кучга кирганидан бери ўн йил давомида бу йўналишда ҳеч қандай саъй-ҳаракат қилинмаганлигини таъкидлади.

Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома 2021 йил 22 январда кучга кирди. Шартнома ядровий қуролни яратиш, синовдан ўтказиш, сақлаш, сотиб олиш, ташиш ва улардан фойдаланишни тақиқлашни кўзда тутади. Айни пайтда ушбу ҳужжатни 51 давлат - асосан Лотин Америкаси, Океания, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка ратификация қилди. Ваҳоланки, имзолаган давлатнинг ҳеч бири ядро қуролига эга эмас.

Ядро клуби дейилувчи мамлакатлар - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил - музокараларда ҳатто қатнашмади, НАТОда бу шартномага қарши чиқишди. Алянсдагилар фикрига кўра, келишув "ядро қуролини тарқатмаслик ва қуролсизланишнинг амалдаги меъморчилигига зид келади". Россияда ҳужжат ядровий мамлакатлар иштирокисиз ишлаб чиқилганлигини таъкидлаб, шартномани тарғиб қилиш хатолиги билдирилди.

Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани 2010 йилда Россия ва АҚШ президентлари - Дмитрий Медведев ва Барак Обама имзолаган. Шартнома 2011 йилда кучга кирган ва 2021 йил февралда тугайди. АҚШнинг янги маъмурияти келишувни яна беш йилга узайтиришга тайёр эканлиги маълум бўлди.

Г.Холдорова тайёрлади.