Сирдарёда топилган тилла ва пуллар ўз эгаларига етказилмоқда

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг хабар беришича, ҳарбий хизматчилар талафот етган ҳудудларда тозалаш, тартибга келтириш ишларини олиб боришмоқда. Одамлар уйи атрофида тўпланиб қолган сув, чиқиндилар ва бошқа кераксиз буюмлар олиб чиқиб кетиляпти.

Бириктирилган ҳудудни тозалаш жараёнида оддий аскар Элмурод Норматовнинг диққатини сув ичидаги қути ўзига тортди. Қутида уй эгасининг тилла буюмлари бор экан. Элмурод ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан командирларига хабар берди. Қимматбаҳо буюмлар ўз эгаларига етказилди.

Яна бир қаҳрамонимиз шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Комил Чориев ҳам тозалаш ишларини олиб бораётганида сув босган буюмлар орасидан хонадон эгасига тегишли бўлган 720 минг сўм пул топиб олди ҳамда эгаларига қайтарилишини таъминлади.