Сирли васиятномалар

Васиятномалар бир неча, жумладан, бутун бир китобгача бўлиши мумкин. Таниқли давлат ва жамоат арбоби, қулчиликка қарши курашчи, америкалик Томас Жефферсон қолдирган васиятнома энг узун ҳужжат ҳисобланади.
Унинг васиятини ўқиб чиқишга адвокатлар оз эмас-кўп эмас, нақд бир кун вақт сарфлашган.
Тарихда ўта қисқа васиятномалар ҳам учрайди. Масалан, британиялик бир банкчи васияти атига уч сўздан иборат: “Мен бутунлай хонавайронман”.
1913 йилда Пин шаҳар бошлиғи Димич вафоти олдидан шаҳар бошқармасига икки йил тегинмаслик шарти билан 5 минг рублни васият қилиб қолдирган.
Машҳур миллиардер Мишель Ротшилд қолдирган хужжат дунёда энг сирли ҳисобланади: “Меросимни ҳисоблаш ва бойлигимни ошкор қилишга ҳар қандай суд аралашувини қатъиян ман қиламан”. Шу боис Ротшилдлар сулоласи бойлиги қанчалигини ҳозиргача ҳам ҳеч ким билмайди.
***
Мафтункор ёғду
Лапландия Финландияда эртаксимон жой, баҳор, ёз, куз қишдан ташқари бу ерда доимо мафтункор манзара ҳукмрон. Яъни, қутб туни гўзаллик шайдоларини ўзига чорлайди.
Қуёш уфқдан баланд кўтарилмайди. Худди тонг ёришаётгандек унинг ёғдуси уфқни эгаллаб олади ва узоқ давом этади. Осмонни қоплаган заррин ёғду сизни сирли эртаклар оламига етаклайди. Қутбда Шимол ёғдуси деб аталадиган бу табиат ҳодисаси кишини мафтун этади. Ҳодиса маҳаллий аҳоли ўртасида афсонага айланган.
Ривоят қилишларича, қор тиниб қуёш нур соча бошлаганда инидан чиққан тулки гўзал думини силкиб рақсга тушар эмиш. Унинг чиройли думи майин қор зарраларини тузғитиб атрофга сочади. Қор зарралари эса қуёш нурида товланиб осмонга ёғду таратади.
Т.Шомуродов тайёрлади.