Сохта тадбиркор фуқарони 138 миллиондан ортиқ маблағга чув туширди
- 11.03.2020 11:21
- 233
- Иқтисодиёт
2020 йилнинг 9 март куни 59 ёшли Н.К. Бухоро шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилади.
У ўз мурожаатида 2018 йил сентябрь ойида Хоразм вилоятида яшовчи, 53 ёшли Д.О. ундан умумий қиймати 138.560.000 сўмлик цемент маҳсулотини сотиб, пулини олиб келиб бериш шарти билан олиб кетиб, цемент маҳсулотларини сотиб юборган ва пулларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Н.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа