Тадбиркорга 4 миллиард сўм кредит aжратилади
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов тадбиркорларни қабул қилди.
Бу галги учрашувда қатнашиш учун ҳафта бошида 21 нафар тадбиркор турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Муаммоларнинг 15 таси учрашувгача тегишли мутасаддилар томонидан ҳал этилган бўлса, қабулга масаласига ечим топилмаган 6 нафар тадбиркор қатнашди.
Жумладан, Жомбой туманидаги "AMIN INVEST INTERNATIONAL" масъулияти чекланган жамияти директори Эмма Кастамирова банкдан кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.
- Корхонамизда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш режамиз бор, - дейди Э.Костамирова. - Бунинг учун акциядорлик тижорат "Саноатқурилишбанк"дан хомашё сотиб олиш учун кредит сўрагандик. Шу масалада ҳоким ўринбосари қабулига кирдик, тегишли топшириқлар берилди ва банк мутасаддилари корхонамизга 4 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратадиган бўлди. Бу эса корхонамизда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга замин яратади.
Ўз мухбиримиз.