Тадбиркорлик субъектлари диққатига!
- 25.11.2019 21:42
- 193
- Иқтисодиёт

Республикамизда об-ҳавонинг совиб кетганлиги муносабати билан электр энергияси истеъмолига бўлган талабнинг ошиб кетиши айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишларга олиб келмоқда.
Бу ўз навбатида, алоқа каналларида ҳам техник носозликларни келтириб чиқариб, 2019 йил 25 ноябрь ҳолатига ҳисоботларни қабул қилишда муаммолар юзага келди.
Ушбу солиқ тўловчилар тўғрисида Давлат солиқ қўмитасида аниқ маълумотлар мавжуд бўлиб, қайд этилган объектив сабабларга кўра, ҳисоботларнинг муддатида топширилмаганлиги учун тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари ва кечиктирилган кунлар учун пеня суммалари ҳисобланмаслигини маълум қиламиз.
Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.
Теглар:
Давлат солиқ қўмитаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муносабат ўрнида
- Бугун, 18:53
- Самарқанд
Муаммо яширилиши эмас, ҳал қилиниши керак
- Бугун, 15:10
- Самарқанд
Польша Хитой учун Европага эшигини ёпди
- Бугун, 14:19
- Хориж