Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди
- 30.04.2024 10:45
- 1178
- Самарқанд

Солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Тошқулов Бектош Толлибоевич вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Б.Тошқулов 1985 йилда туғилган. 2008 йилда Тошкент молия институтининг молия мутахассислигини, 2017 йилда Банк-молия академиясини солиқ ва солиққа тортиш йўналиши бўйича тамомлаган.
У шу пайтгача вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Б.Тошқулов солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Иштихон туман давлат солиқ инспекцияси бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловларни таҳлил ва назорат қилиш шуъбаси давлат солиқ катта инспектори лавозимидан бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Толлиев Элёр Мусурманович вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Айтишув телетанлови: Анъаналар давом этади
- 48 дақиқа аввал
- Маданият
Ибн Сино меросини биласизми?
- 52 дақиқа аввал
- Самарқанд
Одам ўзи учун ҳам, атрофдагиларга ҳам яхшилик тиласин
- 55 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунёга машҳур бўлган собиқ “иккичи”лар
- 1 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Мутолаа: Савдогар
- 2 соат аввал
- Мутолаа