Талаба ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига чегирмалар эълон қилинди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси талаба ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига 2019 йилнинг 20 декабрдан 2020 йилнинг 6 январига қадар чегирмалар эълон қилади.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятларга қишки таътилга боришни режалаштираётганлар учун республика бўйлаб қатновларнинг авиачипталарига 50 фоизлик чегирма амал қилади.

Чегирмалар экскурсия тарифларга эркин савдода мавжуд жойлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” талабалар учун чегирмалар муддатини эълон қилганди.