Талабалар “Семурғ” эртагини саҳналаштирди

Самарқанд вилояти мусиқа ва драма театрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети талабалари ўзбек халқининг атоқли фарзанди – дилбар шоир, истеъдодли драматург Ҳамид Олимжоннинг “Семурғ” эртаги асосида спектакль намойиш этди.

Даставвал, шоирнинг ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли маълумотлар томошабинларга етказилди. Самарқандлик шоир Ёрмуҳаммад Рустамовдан Ҳамид Олимжонга бағишланган ижод намуналари тингланди. “Семурғ” (Паризод ва Бунёд) эртак-поэмадан қизиқарли саҳна кўриниши тақдим этилди. Талабалар саҳнада ўз ролларини маҳорат билан ижро этишди.

Улуғ адиб Ҳамид Олимжоннинг 110 йиллигига бағишланган ушбу саҳна кўриниши томошабинлар ҳамда талабаларда катта таассурот қолдирди.

Д. ЮЛДАШЕВА.