Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Талабалар учун давлат стипендиялари таъсис этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун айрим номли давлат стипендиялари жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-555-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари "аъло" (кўпи билан 25 фоизи "яхши") бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилади:

техника йўналишларида – Беруний;

тиббиёт йўналишларида - Ибн Сино;

гуманитар йўналишларда – Навоий;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида - Камолиддин Беҳзод,

табиий йўналишларда – Улуғбек;

кинематография йўналишида - Худойберган Девонов;

тарих ва география йўналишларида – Бобур;

жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида - Паҳлавон Маҳмуд;

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида - Имом ал-Бухорий;

Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида - Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов, шунингдек, барча йўналишларда - Ислом Каримов номли.

Фармонга кўра, Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;

Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;

Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.