Таниқли олим, тарих фанлари доктори Убайдулла Уватов вафот этди

Олимнинг хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб қадрланиб, «Меҳнат шуҳрати» ордени ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланган.
Жорий йилнинг 22 февралида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Муродович Уватовни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинган эди.
ЎзА.

Zarnews.uz сайти ҳамда "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.