Тарихий обидалар ва музейлар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун бепул

Ҳурматли ҳарбийлар, Ватанимиз сарҳадларини муносиб ҳимоя қилаётган фидойи зобит-у аскарлар!

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги барча тарихий обидалар ва музейлар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун бепул хизмат кўрсатади.

Келинг, фарзандларингиз, яқинларингиз билан кўҳна шаҳардаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилинг, музейларда сақланаётган осори-атиқаларни томоша қилинг.