Таътилда ўқувчилар нима билан банд?

Ўқувчиларнинг қишки таътилини мазмунли ва мароқли ўтишини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Тадбирларда Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини кенг ҳаётга татбиқ этиш, ўқувчи-ёшларнинг иқтидорини шакллантириш, ўқиш ва изланишга бўлган қизиқишларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ ўқувчилар ўртасида “Юртим жамоли” ёш рассомлар кўрик-танлови, “Янги йилга янги қадам” мавзусида шеърхонлик кечалари ташкил этилмоқда. Унда фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилмоқда.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.