Тайлоқ тумани халқ таълими бўлимига мудир тайинланди

Тайлоқ тумани ҳокимлигида туманда халқ таълими бўлими фаолиятини таҳлил этиш, муаммо ва камчиликларга танқидий ёндашган ҳолда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда Ҳожиқулов Хуршид Қаҳҳорович Тайлоқ тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланди.
Хуршид Ҳожиқулов шу пайтга қадар вилоят халқ таълими бошқармасининг таълим сифати мониторинги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.