Тайванда “Challenge Samarkand” кўргазмаси ўтказилди

Таиландда “Challenge Taiwan” халқаро мусобақаси бошланиши олдидан жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган “Challenge Samarkand” халқаро мусобақасининг кўргазмаси ташкил этилди.

Халқаро турнирнинг “Challenge Family” бренди вакиллари билан мусобақа трассаси бўйлаб жараёнларни ўрганиш асносида ташкил этилган кўргазма нуқталарининг бири Самарқандда ўтадиган “Challenge Samarkand” турнирига бағишланди.  

Тадбир давомида Самарқандда бўладиган мусобақа моҳияти, Ўзбекистоннинг бой тарихи, турнирга кўрилаётган тайёргарлик юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

22-23 апрель кунлари спортчилар медаллар учун кураш олиб боради.

Баҳслар катталар ўртасида қуйидаги дастурларда бўлиб ўтади:

Узоқ масофа: 3,8 км сузиш, 180 км велопойга, 42,2 км югуриш.

Ўрта масофа: 1,9 км сузиш, 90 км велопойга, 21,1 км югуриш.

Олимпия масофаси: 1,5 км сузиш, 40 км велопойга, 10 км югуриш.