Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради!

Ёзги мавсумнинг жазирама иссиғида одамлар дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришга, сув ҳавзаларида чўмилиб, дам олишга эҳтиёж сезади. Аммо бундай вақтларда инсонларнинг бир умрга ногирон бўлиб қолиши ёки  ҳаётига зомин бўлишига олиб келадиган сув ҳавзаларида юз берадиган, кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўладиган ҳолатларни унутмаслигимиз лозим.

Афсуски, мунтазам равишда огоҳлантириш ва профилактика тадбирлари олиб борилишига қарамасдан бу каби салбий ҳолатлар кундалик ҳаётимизда учраб туриши ачинарли ҳол, албатта. Бу каби ҳолатларни олдини олиш учун қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилиш зарур:

➖ сув ҳавзаларида тақиқланган жойларда чўмилиш, нотаниш жойларда сувга шўнғиш, чўмилиш вақтида болаларни қаровсиз қолдириш, совуқ сувга тасодифан тушган инсон чўкиб кетиши ва бу эса оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслик лозим;

➖ агар сув ҳавзасининг чуқурлиги, ҳолати номаълум бўлса бундай жойларда чўмилмаслик лозим;

➖ сузишни яхши билмайдиган, жисмоний жиҳатдан қувватсиз ёки чарчаган, касал ёки жароҳатланган инсонларни сувга тушишлари қатъиян тақиқланади;

➖ сунъий сув ҳавзаларида назоратчилар келганларнинг саломатлиги борасидаги маълумотномасиз чўмилишга рухсат бермаслиги лозим;

➖ тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги маълумотнома 3 кунгача амал қилади;

➖ сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилишдан олдин сузишга борувчилар зарурий кўрсатмаларга амал қилиши ва албатта махсус кийим (резина шляпа, чўмилиш кийими, резина оёқ кийим, кўзойнак) лардан фойдаланилиши лозим;

➖ бу сувнинг гигиеник ҳолатининг ёмонлашишидан сақлайди.

Сув ҳавзасига тушганда қуйидаги жиҳатларга эътиборли бўлинг:

➖ бассейнларнинг кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сувнинг эскирганлигидан далолат, бундай ҳавзаларда сув ҳар уч кунда алмаштирилиб борилиши лозим.

➖ Ота-оналар ўз фарзандларини асло катталар учун мўлжалланган сув ҳавзаларида чўмилтирмаслиги лозим.

➖ Бассейн суви 22-23 даражадан ошмаслиги лозим.

➖ Совуқ сувда чўмилиш қўл ва оёқ томирларининг тортилишига олиб келиши мумкин.

Унутманг, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги ўз қўлингизда!