Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тест синовлари бугун, 1 августдан бошланади

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланмоқда.
Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:
1-сменада соат 08:00 дан 11:00 га қадар;
2-сменада соат 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Бу йилги тест синовларига Самарқанд вилоятида жами 7 та бино танланган бўлиб, бир сменада 4350 нафар, бир кунда эса 8700 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилоятининг маълум қилишича, тест синовлари еттита бинода ўтказилади. Булар - Самарқанд давлат университети академик лицейи спорт зали, Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби 1-биноси, Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби 2-биноси, Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети спорт зали, Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби, Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби 4-биноси, Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази биноси.

Тест синовлари бўлиб ўтиши режалаштирилган бинолар маҳаллий ҳокимлик ва масъул ташкилотлар томонидан 4350 та бир ўринли стол-стул, 60 та совутиш мосламаси, 13 та шахсни аниқловчи идентификация қурилмаси, 166 та видеокамера мосламаси билан жиҳозланди.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан киритилади.

Самарқандда тест синовлари абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 13 кун давом этади.