Тест синовлари тугади: Самарқандда етти мингдан ортиқ абитуриент имтиҳонга келмади
- 14.08.2023 11:35
- 145
- Таълим
Аввал хабар берганимиздек, 1 августдан юртимизда давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бошланганди. Хусусан, Самарқанд шаҳрида еттита ёпиқ бинода тест синовлари икки навбатда ташкил этилди.
Тест синовларига бир навбатда 3660 нафардан, бир кунда жами 7320 нафар абитуриент имтиҳон топширди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлимининг маълум қилишича, вилоятимизда тест синовларига жами 91 475 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Аммо абитуриентларнинг 7073 нафари турли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган. Тест жараёнида 9 нафар абитуриент ҳудудга киришда таъқиқлаган восита олиб киришга урингани, 31 нафар абитуриент имтиҳон қоидаларига риоя этмагани боис имтиҳондан четлатилди.
Бу йил вилоятда тест синовлари 13 августгача (шу куни ҳам) давом этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа