Самарқандда ўқишни кўчириш бўйича имтиҳонлар бошланди, 9 нафар талаба имтиҳондан четлатилди
Самарқанд шаҳрида 2024-2025 ўқув йили учун хорижий, нодавлат олий таълим муассасаларидан республикамиздаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари бўлиб ўтмоқда.
Вилоят бўйича 2514 нафар талаба ўқишни кўчириш учун ариза топширган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлимининг Zarnews.uz’га маълум қилишича, имтиҳоннинг биринчи навбатида 1 нафар талаба ўринга ўрин киришга урингани ва 8 нафар талаба телефон олиб киргани учун имтиҳондан четлатилган.
Ўқишни кўчириш бўйича ташкил этилган тест синовларида талабгорлар 2 та асосий (30 тадан савол) ва 3 та мажбурий фанлардан имтиҳон топширади. Тест синовларига 3 соат вақт берилади.
Имтиҳонда ўтиш балларини тўплаган талабаларга ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчиришга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ўқишни кўчириш бўйича ташкил этилган тест синовлари 19-20 август кунлари бўлиб ўтади.