"Тез ёрдам": чақирув осонлашади

Унга кўра, вилоятда шошилинч тиббий ёрдам хизматининг илмий ва моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, диспетчерлик, коммуникация ва ахборот тизимлари такомиллаштирилади.

Лойиҳа асосида шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг тез тиббий ёрдам бўлимида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш, монтаж қилиш учун шошилинч тиббий ёрдам хизмати тиббиёт муассасаларининг бинолари қайта мослаштирилиб, таъмирланади. Мутахассис-кадрлар билан  таъминланади.

Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокидаги мазкур лойиҳа учун ажратилган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари моддий-техник базасини ривожлантириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришга сарфланиши кўзда тутилган, – дейди республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самар­қанд филиали директори ўринбосари Даврон Раззоқов. – Ҳозирда ишчи гуруҳлар тузилиб, эҳтиёжга қараб, тиббий ва алоқа асбоб-ускуналари ажратилиши, улар ўрнатиладиган бино ва хоналар ўрганилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур диспетчерлик, алоқа-ахборот коммуникация ускуналари фойдаланишга топширилгач, фуқароларимизнинг тез тиббий ёрдам машиналарини чақириши бир неча баробар тезлашади.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.