Тошкент вилояти ҳокимлиги Бекобод шаҳридаги 15-мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат юзасидан баёнот берди
Бугун соат 09:30 ларда Бекобод шаҳридаги 15-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари 2 нафар тарбияланувчининг ўзини нохуш ҳис қилаётганини сезишган.
Зудлик билан болалар мутахассис шифокор кўригидан ўтказилган. Тиббий текширув давомида, уларга овқатдан заҳарланиш тўғрисидаги дастлабки ташхис қўйилган.
Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида муассасанинг қолган барча тарбияланувчилари тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув мобайнида яна 9 нафар болада овқатдан заҳарланиш эҳтимоли аниқланган. Айни пайтда улар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳозирги вақтда болаларнинг аҳволи қониқарли, вазият шифокорларнинг қатъий назорати остида.
Мазкур ҳолат буйича ички ишлар ва прокуратура идоралари томонидан тегишли теширув ишлари олиб борилмокда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.