Туман ҳокими ва ўринбосарлари бошқа вилоятлaрга ротация қилинади

2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомига киритилган 33 та туман ва шаҳарда давлат органлари раҳбарлари учун янги ротация тизими амалга киритилади.

Жумладан:

- Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман/шаҳар бўлинма раҳбарлари, шунингдек туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда — Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри доирасида бошқа туманга ротация қилинади;

- кимлар ротация қилиниши Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

- янги мансабга ўтган раҳбарлар ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив ўқув курсларидан ўтказилади;

- ротация қилинган раҳбарларнинг фаолияти Агентлик томонидан онлайн мониторинг орқали кузатиб борилади.