Туман ҳокимининг ижодий маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ артисти Аваз Ражабов пайариқлик ёшлар билан учрашди

Пайариқдаги 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш ташаббуси бўйича Имплементация стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ тумани ҳокимининг ижодий маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ артисти Аваз Ражабов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда пайариқлик ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Аваз Ражабов санъатга қизиқувчи ёшларга ижод қилиш, ижро маҳорати борасида тушунча ва маслаҳатлар берди. Ёш иқтидор соҳиблари иштирокида бундай учрашувларни мунтазам ташкил этиб бориш юзасидан ҳокимлик вакиллари билан келишиб олинди.