Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия Президенти Ўзбекистон халқи ва Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент жаноблари, азиз қардошим!

Илдизи узоқ асрларга бориб тақалувчи муштарак анъаналаримиздан бири бўлган, баҳор ва янги бошланиш суюнчисини келтирувчи, қардошлик, тинчлик, бирлик ва бирдамлик тимсоли бўлмиш Наврўз байрами муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини ва дўст, қардош Ўзбекистон халқини турк халқи ва шахсан ўз номимдан чин дилдан муборакбод этаман.

Табиат уйғониши орқали қалбларда ўзаро англашувни, мулоқотни, ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи Наврўз байрами ҳар йили бўлгани каби бу йил ҳам Болқонлардан тортиб Ўрта Шарққача, Анадўлудан Марказий Осиёгача бўлган кенг қамровли минтақада жўшқин равишда нишонланади.

СOVID-19 пандемияси билан боғлиқ ушбу мураккаб даврда Наврўз байрами нафақат мамлакатларимиз ва минтақамизга, балки бутун башариятга сиҳат-саломатлик, ҳаловат ва тинчлик олиб келишини тилайман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига соғлик, бахт ва муваффақият, дўст ва қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва омонлик тилаб қоламан.

Режеп Таййип Эрдоған,

Туркия Республикаси Президенти