Украина аскари ўз хизматдошларини отиб ташлагани видеоси тарқалди (+18)

Днепрда (собиқ Днепропетровск) Украина Миллий гвардияси аскари қўриқчиларга қарата ўт очди, беш киши ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди, деб хабар берди Украина ИИВ матбуот хизмати.

Воқеа бугун 3:40 (Тошкент вақти билан 6:40)да "Южмаш" жанубий машинасозлик заводи ҳудудида содир бўлган.

“Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси, 2001 йилда туғилган, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Рябчук Артемий номаълум сабабларга кўра қурол бериш чоғида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари қўриқчиларига Калашников автоматидан ўқ узган ва қурол билан ғойиб бўлган, дейилади ҳисоботда.

Отишмада ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар ҳарбий ва бир фуқаро ҳам бор, деб хабар берди Украина Миллий полицияси. Маълум бўлишича, тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида ярадорлардан бири вафот этган.

Днепрда полициянинг "Сирена" операцияси жорий этилди. Миллий полиция ва Миллий гвардия бўлинмалари тревога бўйича кўтарилди. Завод ҳудуди ўраб олинган.

"Ҳодисага ойдинлик киритиш ишлари давом этмоқда. Ҳарбий қисмда ички тергов бошланди. Терговга ҳарбий қисм қўмондонлиги вакиллари ёрдам беради. Жароҳат олган ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", - дейилади Миллий гвардия хабарида деди.

Воқеа жойида Миллий полиция вилоят бош бошқармаси раҳбарияти, тергов-тезкор гуруҳи, суд-тиббиёт экспертлари, барча махсус хизматлар ҳозир бўлишди.

Терговни Давлат тергов бюроси ва ҳарбий прокуратура вакиллари олиб боради.

Жиноят сабаблари ҳозирча номаълум.