Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Украина Москвага йирик дрон ҳужумига тайёрланмоқда

Украина Москва шаҳрига сўнгги зарбалардан сўнг ўнлаб дронлар иштирокида Москвага йирик ҳужумга тайёрланмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Нашрда айтилишича, учувчисиз учиш аппаратлари (УУА)нинг Москвага сўнгги ҳужумлари Украина учун синов бўлган ва энди бир неча йўналишда ҳамда турли баландликларда ёпириладиган ўнлаб дронлар иштирокидаги оммавий ҳужумга тайёргарлик кўрилаяпти.

Айтишилича, сўнгги ҳужумлар Украинанинг учувчисиз учиш аппаратлари саноати соҳасида жуда илгарилаб кетгани ва дронлардан фойдаланиш бўйича дунёдаги энг илғор мамлакатлардан бирига айланганини кўрсатади. Киев камида олти хил турдаги узоқ масофага учувчи худкуш-дронлар ишлаб чиқаришни бошлаган.