Украина-Россия: музокараларнинг иккинчи босқичи натижалари
Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди Беловежская Пушчада бўлиб ўтди, унинг асосий мавзуси гуманитар жиҳат бўлди.
Томонлар тинч аҳолини эвакуация қилиш, ўта шиддатли жанглар кетаётган ҳудудларда эвакуация муддати давомида сулҳ амал қилиши шарти билан дори-дармон ва озиқ-овқат етказиб бериш учун гуманитар йўлакларни очиш имкониятлари ҳақида келишиб олдилар.
Делегациялар, шунингдек, можарони келажакда сиёсий йўл билан ҳал қилиш масаласини ҳам муҳокама қилишган, бироқ тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Президент Зеленский девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подолякнинг сўзларига кўра, Украина делегацияси бу сафар ҳам кутилган натижаларни олмади.
Шу билан бирга, Россия томони шундай жавоб берди:
«Менимча, бу муҳим ривож. Россия Федерацияси агар жанговар ҳаракатлар давом этса, ушбу вазиятга тушиб қолган тинч аҳолини ушбу гуманитар йўлаклардан фойдаланишга ва яна бир бор ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солишга чақиради», деди Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси, Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский.
Музокараларнинг учинчи раунди келаси ҳафта бошида Беларусда ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда. Россия томони фикрича, делегациялар айнан ўша ерда муҳим келишувларга эришади.