Украинада мансабдорларнинг турмуш тарзи мониторинги жорий этилади

Украина Коррупцияга қарши курашиш миллий агентлиги (КҚКМА), мансабдор шахслар ва депутатлар турмуш тарзи, декларацияда кўрсатилган маълумотларга риоя қилиниши мониторинги иш бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда 6 июль куни КҚКМА матбуот хизмати маълум қилди.

- Эндиликда Украина ҳаёт тарзи мониторингидан фойдаланаётган олти мамлакатнинг бири. 10 минг гривен (368 АҚШ доллар атрофида) ишлаб топаётган мансабдор “Mercedes”да юрса, бундай ҳолатни энди нафақат журналистик текширувлар кузатади, балки давлат даражасида назорат қилинади, - деди КҚКМА раҳбари Александр Новиков.

“Бундай мониторинг, етарли даражада камтар даромадларни декларациядан ўтказиб, ўзлари “люкс” турдаги автомобилларда юрадиган, қасрлар сотиб оладиган, яқин қариндошларидан қиммат совғалар оладиган ва шунга ўхшаш ишлар билан банд бўлган мансабдорларни аниқлашда ёрдам беради”, изоҳ берилган КҚКМА сайтида.

Агар агентлик, декларация билан ҳаёт тарзининг бир-бирига тўғри келмаётганини аниқласа, бу тўлиқ текширув ўтказилишига сабаб бўлади. Аниқланган қонун бузилиши тўғрисидаги маълумотларни агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширади.