Украинада полиция сайлов комиссиясининг илтимоси билан сейфни бузди

Равно шаҳрининг сайлов комиссияси полицияга чақирув қоғози билан мурожаат қилиб, бюллетенлар солинган сейфни бузишни сўради, чунки уларнинг ўзлари очолмаган, деб хабар бермоқда “Украинские новости”.

Украинада сайловчилар қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, сайлов комиссияси аъзолари сейфни очолмагач, ўзларича бузмоқчи бўлишган, аммо уддасидан чиқишмаган. Шундан сўнг улар полицияга мурожаат қилишган ва полиция ходимлари сейфни бузган. Сейф очилгач, бирорта сайлов бюллетени зарар кўрмаган.

Украина президентлигига иккинчи тур сайловлари якшанба куни бўлиб ўтмоқда. Унда президент Петр Порошенко ва биринчи тур ледери Владимир Зеленский иштирок этмоқда. Сўровномаларга кўра, Зеленскийни 70 фоиздан ортиқ украиналиклар қўллаб-қувватламоқда, Порошенкони эса 25 фоиз атрофида.

Украина полициясига сайловга оид мингдан ортиқ қонунбузилишлар ҳақида хабарлар тушган.