Украинадаги авиаҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди
- 26.09.2020 10:55
- 119
- Хориж

Кеча, 25 сентябрь куни Ан-26 ҳарбий транспорт самолёти Харков яқинида қулаб тушди.
Бортда экипаждан ташқари, Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари Харков университети курсантлари бўлган.
Ҳалокат самолёт қўнишга яқинлашаётганда юз берган.
Давлат фавқулодда хизматининг маълумотларига кўра, самолёт бортида 27 киши бўлган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.