Грузияда ҳалокатга учраган турк самолёти жойида қидириш-қутқарув ишлари давом этяпти
- 12.11.2025 09:56
- 70
- Хориж
Кеча Туркияга тегишли "C-130" ҳарбий-транспорт самолёти Озарбайжондан Туркияга парвоз пайтида Грузия ҳудудида ҳалокатга учради.
Маълумотларга кўра, самолёт бортида бўлган 20 нафар кишининг барчаси ҳалок бўлган. Ҳодисадан сўнг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғанга таъзия билдирди ва икки етакчи телефон орқали суҳбатлашган.
Маълум қилинишича, самолёт бортида ҳеч қандай портловчи моддалар ёки қурилмалар бўлмаган — фақат F-16 самолётлари учун эҳтиёт қисмлар ташилаётган эди.
НАТО Бош котиби Марк Рютте шу муносабат билан Туркияга таъзия билдирди.
Ҳалокат жойида қидириш-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Теглар:
авиаҳалокат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ишсиз ёшларга “Labo” автомашиналари топширилди
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Муносабат: Жамият тараққиётининг янги стратегияси
- 1 соат аввал
- Сиёсат
Янги Ўзбекистон тараққиётининг йўл харитаси
- 2 соат аввал
- Сиёсат
Янги йил қувончи болажонлар қалбида
- 2 соат аввал
- Самарқанд