Уриб туширилган самолёт йўловчилари оилаларига Эрон томонидан 107 миллион доллар тўланиши ҳукм қилинди

Канаданинг Онтарио провинцияси суди 2020 йилда Эрон ҳаво мудофаа самолёти томонидан Теҳронда уриб туширилган самолётда бўлган олти нафар йўловчи оиласига мамлакатдан товон ундириш тўғрисида қарор чиқарди.

107 миллион доллар миқдори даъвогарлар ўртасида бўлинади. Адвокатлар Эроннинг Канада ва хориждаги активларини музлатиш бўйича ҳаракатларни бошлаган. Бошқалар қаторида, гап нефть танкерлари ҳақида кетмоқда.

Май ойида Онтарио Олий суди Эрон террорчилик ҳужум мақсадида йўловчи самолётини уриб туширган, деган хулосага келган эди. Ҳужжатда айтилишича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси парвоздагилар фуқаролик ҳолатидан хабардор бўлган ва самолётни портлатиш ниятида қастдан ўққа тутган.

Эслатииб ўтамиз, 2020 йилнинг 8 январида Украина халқаро авиакомпаниясининг «Боеинг 737-800» самолёти Теҳрон аэропортидан кўтарилгач ҳалокатга учраб, 176 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳалок бўлганлар Эрон, Украина, Канада, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Афғонистон фуқаролари эди. Эрон фалокатга ҳаво ҳужуми мудофаа тизимининг оператори айбдор эканини билдирмоқда. Самолётга душман нишони сифатида иккита ракета учирилган.