Ургутда 8 июнь куни 8 нафар фуқаро жазодан озод қилинди
- 09.06.2020 17:00
- 189
- Самарқанд

Ургут тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят ишлари бўйича туман судига 8 нафар маҳкумни муддатидан олдин жазодан озод қилишни сўраб тақдимнома киритди.
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси вазифасини бажарувчи А.Ахмадовнинг маълум қилишича, 2020 йил 8 июнь куни ўтказилган суд мажлисида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо қўлланилмаган бу маҳкумлар жазони ўташ даврида тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилганлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, инсонпарварлик тамойиллари асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Миср тамаддуни қачон бошланган?
- Кеча, 17:53
- Ўқинг, қизиқ!