UZMOBILE компаниясининг GSM-тармоғи абонентлари 3 миллиондан ошди

UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори абонентлар базаси CDMA-тармоғида 160 мингдан зиёдроқ, GSM-тармоғида эса 3 миллиондан ортиқроқни ташкил этди, дея хабар қилмоқда газета.uz ижтимоий тармоғи ЎзА’га таяниб. Операторнинг GSM-тармоғини ишга туширганига тўрт йил тўлди.

Жорий йилда компания CDMA абонентлари сонини 220 минг, GSM фойдаланувчилари сонини эса 4,6 миллион кишига етказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, оператор республиканинг олис ҳудудларидаги аҳоли пунктларини ҳам алоқа билан қамраб олишни мақсад қилган.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Навоий ва Урганч аэропортларида ички ва ташқи мобил алоқа сифатини ошириш режалаштирилмоқда.

Компаниянинг ташқи интернет-канали бугунги кунда 30 Гбит/с, энг катта интернет-пакети ҳажми эса 75 минг Мб ни ташкил этмоқда.