Узунсой маҳалласи раиси Раъно Саидмуродовага шеърхонликда ҳеч ким тенг келолмади

Самарқанд шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Маҳалла раислари ўртасида шеърхонлик” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган танловда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларидан келган 16 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирок этди. Улар ўзбек мумтоз адабиёти билимдони ҳамда ифодали ўқиш шартлари бўйича билимларини синовдан ўтказди.

Танлов натижаларига кўра, Ургут туманидаги Узунсой маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раъно Саидмуродова биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди. Кейинги икки ўрин эса Самарқанд туманининг Гулобод ҳамда Нарпай туманидаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари О.Хидиров ва А.Рўзимуродовга насиб этди.