Вакилларимиз жаҳон шахмат Олимпиадасида 2-ўринни эгаллади
- 06.11.2019 10:44
- 105
- Спорт
Жорий йилнинг 28 октябридан 5 ноябригача Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматлар ўртасида жаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ахборот хизмати маълумотига кўра, юртимиз шарафини халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, ФИДЕ спорт устаси Али Қосимов, Муҳиддин Мадаминов, халқаро тоифадаги спорт устаси Умида Омонова муносиб ҳимоя қилди. Вакилларимиз турнирда қатнашган 250 нафардан ортиқ иштирокчи орасида жамоавий ҳисобда 15 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллади.
Олимпиада 9 турдан, швейцарча тизим бўйича ўтказилди. Биринчи ўрин 16 очко тўплаган Озарбайжон терма жамоасига, учинчи ўрин 14 очко жамғарган Беларусь жамоасига насиб этди.
Теглар:
Шахмат