Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят Кенгашининг 38-сессиясида бюджет маблағлари, ер ажратиш ва инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 38-сессияси 15 октябрь куни ўтказилади. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг 2026 йил 12 октябрда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, навбатдаги ўттиз саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- вилоят маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ф.Бобоев нинг ҳисоботи ҳақида;

- вилоятда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чораларини кўришга қаратилган ишлар тўғрисида вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмоновнинг ҳисоботи ҳақида;

- вилоятда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, сув таъминоти ва суғориш тизимларини яхшилаш бўйича белгиланган мақсадлар ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузурида ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси раҳбари А.Юсуповнинг ҳисоботи ҳақида;

- Самарқанд вилоятида “Янги Ўзбекистон” қиёфасидаги туман ва маҳаллалар ҳамда “Оғир” тоифадаги туманлар ва маҳаллаларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг манзилли дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва тендер якунларига кўра аниқлаштирилган параметрларини тасдиқлаш ҳамда иқтисод қилинган маблағларга қўшимча янги лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш тўғрисида;
- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;

- “Самарқанд инвест компанияси” АЖнинг устав капиталини ошириш тўғрисида;
- “Самарқанд инвест компанияси” АЖнинг жамғарма ҳисобварағидаги маблағларни депозитга қўйишни келишиб бериш тўғрисида;
- “Самарқанд инвест компанияси” АЖнинг устав капиталини босқичма-босқич шакллантириш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2026 йил 2 июндаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- “Тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг узлуксиз касбий ривожланиши ва малакасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси консепциясини келишиш тўғрисида;
- вилоятда 2027-2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган объектларнинг манзилли дастури кўриб чиқиш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;
- Самарқанд тумани маҳаллаларининг чегараларини белгилаш тўғрисида.