Вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизимида жорий йилда кузатилган коррупцион ҳолатлар ҳақда маълумот берилди
Самарқанд вилоятида мазкур тизимда жорий йилда 5 та коррупцион ҳолат аниқланган. Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди.
- Мактабгача ва мактаб таълими тизимида коррупцион ҳолатларнинг учраши ачинарли ҳолдир, - деди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокир Султонов. – Шунингдек, ўтган 5 ой давомида мактабларда совға-салом ва бошқа мақсадларда пул йиғиш билан боғлиқ бир қатор мурожаатлар келиб тушган. Мазкур ҳолатлар вилоят ташкилоти мутасаддилари томонидан ўрганилганида, уларнинг аксарияти ота-оналар ташаббуси билан йиғилганлиги аниқланди.
Тадбирда сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали мактаблар ва боғчаларда турли хил тадбирлар ўтказиш учун ўқувчилардан пул маблағлари йиғилаётганлиги ҳақидаги хабарларга тўхталинди.
Ш.Султонов таълим муассасаларида таъмирлаш, “Сўнгги қўнғироқ” ва турли байрамлар учун пул йиғиш қатъиян тақиқланганини билдирди. Мабодо, мактаб ёки боғчаларда пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланса, бошқарманинг 66-238-88-00 телефон рақами, шунингдек, @самммтб_боти орқали мурожаат қилиш сўралди.