Вилоят мусиқали драма театридан яна бир ташаббус

Театр жамоаси карантин вақтида репертуаридаги спектаклларни Ютуб ижтимоий тармоғи орқали театр ихлосмандлари учун намойиш этмоқда.
Илк спектакль Вильям Шекспирнинг “Қирол Лир” асари бўлди. Шунингдек, вилоят мусиқали драма театри репертуаридаги энг сара спектакллар ушбу ижтимоий тармоқ орқали мухлисларга ҳавола этилади.
Эслатиб ўтамиз, Вильям Шекспирнинг мазкур асари инглиз тилидан Ўзбекистон халқ шоири Жамол-Камол таржимаси асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган.
Воқеалар Британияда бўлиб ўтиб, асарда жамиятдаги ижтимоий муаммолар, ота ва фарзандлар ўртасидаги тахт учун кураш тасвирланган.