Виртуал дўстлардан огоҳ бўлинг!
- 24.01.2019 09:30
- 41
- Таълим
Самарқанд давлат университети академик лицейида “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда диннинг жамиятдаги ўрни, инсон ҳаёти, насли ва молини муҳофаза қилишдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.
– Кейинги вақтларда диний-экстремистик ташкилотлар ёшларнинг онгу тафаккурини заҳарлаб, улардан турли восита сифатида фойланишга уринмоқда, – дейди Шоҳи Зинда жоме масжиди ноиб имоми С.Мирзаев. – Чунки, ҳозирги кунда интернет тармоғи ёшлар ҳаётининг асосий қисмига айланиб қолмоқда. Шу боис, айрим ёшлар интернет тармоқларидаги бузғунчи ва ёт ғоялар исканжасига тушиб, мазкур гуруҳларга қўшилиб қоляпти.
Тадбирда дин ниқоби остида фаолият юритаётган экстремистик гуруҳларнинг жирканч ишлари акс эттирилган “Тафаккур эҳтиёжи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.