Волгоградда 11 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти овқатдан заҳарланди

Уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди.

Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, жорий йил 28 июль куни Волгоград вилояти Быковский туманидаги "Победа" фермер хўжалигида қонуний ишлаб келаётган фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашгач, тез ёдам чақирилиб, шифохонага олиб борилган.

Овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, улар шифохонага ётқизилган.

Ҳозирги вақтда фуқаролар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва соғлиғи тиклангач, шифохонадан жавоб берилади. Ҳозирча айбдорлар ҳақида маълумот берилмаган.