Халқаро кредит маблағларидан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилиш мумкин?
- Ислом тараққиёт банки маблағларидан фойдаланиш шартларини тушунтириб берсангиз? Ушбу кредит маблағларидан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилсам бўлади?
С.ОЛИМОВ,
Нарпай тумани.
- Ислом тараққиёт банки кредит маблағлари ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиялаштиришга йўналтирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун асосий восита, хомашё ёки асбоб-ускуна сотиб олиш мақсадида ажратилади.
Банк томонидан лойиҳаларни амалга ошириш учун камида 100 минг АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади. Кредит муддати ҳар битта лойиҳа бўйича алоҳида, тўлов графиги ҳам худди шундай ҳар 3 ойда бир ёки 4 ойда қилиб белгиланади. Кредит фоизлари 8-12 фоизгача.
Чет эл ҳамкордан (аккредитив асосида) сотиб олинадиган маҳсулот ёки товар 100 фоиз келингандан сўнг тўлов амалга оширилади, олдиндан тўловга рухсат этилмайди. Шунингдек, Исроил давлатидан шартнома қилишга рухсат этилмайди.
Бугунги кунда ушбу линияда ресурс маблағлари йўқлиги ҳамда 2021 йилда тижорат банкларимиз бош келишувни амалга оширмаганлиги сабабли бу тўғрисида келгусида қўшимча маълумот берилади.
Саволга Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бўлим бошлиғи Жасур БАҲРИЕВ жавоб берди.