Хазонни ёққанларга 669 минг сўмдан 2,2 миллион сўмгача жарима солинади

Ўзингиз, яқинларингиз саломатлигига ва атроф-муҳит тозалигига бефарқ бўлманг. Хазонларни ёқманг.
Хазонларни нега ёқмаслик керак? Бунинг бир нечта асосий сабаблари бор.
👉🏽 Хазон ёқилганда ажралиб чиқадиган моддалар инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга катта зарар етказади (1 тонна хазон ёқилганда 30 килограмм СО ва бошқа зарарли моддалар ҳосил бўлади).
👉🏽 Хазон тутуни атмосферадаги кислород миқдорини камайтириб, бундай ҳаводан нафас олган инсонларда кўпгина оғир турдаги касалликлар келиб чиқади.
👉🏽 Аҳоли пунктларида шох-шабба ёқиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:
👉 фуқароларга 669 минг сўмдан 1,1 миллион сўмгача;
👉 мансабдор шахсларга эса 1,1 миллион сўмдан 2,2 миллион сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади.