Хитой мебелсозлари Самарқандга инвестиция киритишни режалаштирмоқда
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Хитойнинг мебелсозлик уюшмаси раҳбари Гуан Пеийинг билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Хитойнинг мебелсозлик компаниялари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Эркинжон Турдимов Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дўстона ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб бораётганлигини билдириб, бугунги мулоқот ҳам ана шу ҳамкорлик муносабатларининг амалий ифодаси эканлигини қайд этиб ўтди.
Ўз навбатида Гуан Пеийинг у раҳбарлик қилаётган уюшма Самарқанд вилоятида мебелсозлик саноатида инвестицион ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида эканлигини билдирди.
Томонлар бу борада ўзаро бир-бирига амалий ишларга киришишда кўмаклашиш, имконият яратиш ва лойиҳалар тузиш бўйича фикрлашиб олдилар.