Хўжа Исмоил шаҳарчасининг меъморий қиёфаси қандай бўлади?

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Пайариқ туманларида қурилиш бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди.
Вилоят раҳбари бошчилигидаги масъуллар дастлаб Оқдарё туманидаги "Маҳдуми Аъзам" зиёратгоҳи биноларини реконструкция қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш масалаларини кўриб чиқди.
Шундан кейин Адиз Бобоев Имом Бухорий мажмуаси ҳамда зиёратгоҳ жойлашган маҳалла ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Бу ерда Хўжа Исмоил шаҳарчасининг архитектура ва меъморий қиёфаси ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят ва туман ташкилотлари масъуллари билан ўтган ўрганишда вилоят раҳбари ҳудудда бошланган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш борасидаги ишлар қай даражада кетаётганлиги билан яқиндан танишди.
Ҳудудлар бўйлаб давом этган танишиш жараёнида, янги қурилиш объектлари учун танланган жойлар ҳам кўздан кечирилди.
Жараёнда вилоят раҳбари ишларни тез ва сифатли бажариш, камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.