Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Байден Киевга яширинча ёрдам бермоқчи. Хитой мудофаа вазири коррупцияда айбланмоқда. Чилангар Гамбургнинг энг бой одамига айланди

🔹 Исроил ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киргач, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳам Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Бугун Исроил мудофаа кучлари ва Ҳизбуллоҳ ўртасида бир кун аввал имзоланган келишув кучга кира бошлади. Бир неча ҳафта давом этган шиддатли музокаралардан сўнг халқаро ташкилотлар воситачилигида сулҳ тузилди. Энди томонлар Исроил-Ливан чегарасида ўзаро ўқ узишни тўхтатиш ва провокацияларга йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

🔹 Ливанликлар Исроил билан сулҳ эълон қилинганидан кейин оммавий равишда уйларига қайтмоқда.

🔹 Тайвань ҳукуматининг Вашингтонга асосланиб мустақиллик эълон қилишга қаратилган ҳаракатлари даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин, дейди Хитой Халқ Республикаси Тайвань ишлари бўйича вакили Чен Бинхуа. Reuters`га кўра, Хитой тез орада Тайван яқинида ҳарбий машқларни бошлаши мумкин.

🔹 АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам ва Украинага илгари ўтказилган Америка қуроллари захирасини тўлдириш учун 24 миллиард доллар ажратишни сўради.

🔹 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг келажак жамоаси ва Жо Байденнинг амалдаги маъмурияти ишларни республикачилар вакилларига тўлиқ ўтказиш имконини берувчи ўзаро англашув меморандумини имзолади. Трампнинг инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтади.

🔹 Қозоғистон нефть маҳсулотлари экспорти устидан назоратни кучайтиради. 2025 йилдан мамлакатда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудидан ташқарига бензин ва дизел ёқилғиси экспортига олти ойлик тақиқ жорий этилади.

🔹 G7 давлатлари Россияга нисбатан қўшимча чекловчи чоралар жорий этишни режалаштирмоқда. Айтилишича, Катта еттилик мамлакатлари Россиянинг музлатилган активларидан келадиган келажакдаги даромаддан фойдаланган ҳолда Украинага 50 миллиард долларлик кредит ўтказишга тайёргарликни якунламоқда.

🔹 Хитой мудофаа вазири Донг Жун коррупцияда гумон қилинган. Худди шундай айбловлар туфайли ХХР Мудофаа вазирлигининг аввалги икки раҳбари ўз лавозимларидан айрилган эди.

🔹 Гамбургда Генри Сломан ҳисобидан қурилган "Чили уйи"нинг 100 йиллиги, яъни "Тошдан ясалган кема - Чили уйига 100 йил" кўргазмаси якунланмоқда. 1920-1940 йиллар орасида қурилган бино ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари мақомини олган. "Чили уйи"нинг қурилиши атиги ўн беш ой давом этди. Касби чиланган, кейин эса ўз даврининг энг бой Гамбург фуқароси ўттиз йил давомида бойлигини Чилида "оқ олтин" - селитра қазиб олиш ва сотиш орқали орттирган.